Таиланддаги курортларнинг бирида икки эркакнинг бошсиз танаси ва бир аёлнинг танасиз боши топилди…

0

 

Полициячиларнинг таъкидлашига кўра, эркаклардан бирининг бошсиз жасади Мае Рампуенг пляжидан топилган. Танасида учта татуировка бўлган. Тахминан бир ҳафта олдин ўлим топган.

Иккинчи эркакнинг бошсиз мурдаси худди шу пляждан 10 километр узоқликда топилган. У чамаси ўн кун бурун ўлганлиги аниқланди. Полиция шефи Прасерт Буакхао айтдики, ўша куни балиқчилар танадан жудо қилинган аёл бошини тутишган. Аёлнинг сочлари жуда узун бўлгани алоҳида қайд этиб ўтилди.

2018 йил декабрида марокашлик экстремистлар даниялик 24 ёшли сайёҳ аёл ва унинг норвегиялик 28 ёшли дугонаси бошини танасидан жудо қилишган. Бу жараённи видеотасмага ҳам туширишган. Видеолавҳада қатл жараёнида экстремистларнинг бараварига «Бу Сурия учун! Кўриб қўй, бу сенларнинг калланг, худонинг душманлари!», дея ҳайқирганлари жаранглаб турган. Дания ҳукуматидагилар бу ваҳшийлик дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳи аъзоларининг иши эканига шубҳа қилишмаяпти.