Тошкентда яшовчи қиз сельфи касрига қолди…

0

 

Шу йилнинг 9 февралида Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи 14 ёшли қиз кўп қаватли уйнинг учинчи қаватидан туриб сельфи қилишга уринганда, дафъатан пастга қулаб тушди. Ички ишлар вазирлиги вакилларининг айтишига қараганда, қизалоқ турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Ушбу факт юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.