Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 13 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

13 февралда кунингиз худди байрамдагидек ёрқин ва шодон ўтади. Бунга турли кўринишдаги оммавий тадбирлар янада ёрқин тус беради. Кун давомида оилавий байрамлар, корпоративлар ва унаштириш маросимлари ташкил этилиши кутилмоқда. Бугун асло спиртли ичимлик истеъмол қилманг. Ишхонангиздаги ишларингизда ҳам унумдорлик кўзга ташланади. Илгари ҳаётга тадбиқ этилмай қолган лойиҳаларга яна қайтишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугунги кун сиз учун ижодий ва қизиқарли кечиши кутилмоқда. Айниқса, ижодкор бўлсангиз, илҳом парисини тутиб олсангиз бас, ишингиз ўнгидан келаверади. Бу соҳада сизни яқинларингиз ҳам қўллаб-қувватлашга шай туришибди. Молиявий масалада ҳам даромадга даромад қўшиш учун имкониятлар йўқ эмас. Фақат уларни ўз вақтида илғай билсангиз етарли. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Тўғри овқатланинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

13 феврал куни айримлар эрталабоқ саёҳатга отланишлари мумкин. Яхши дам олиб қайтинг. Бошқалар эса ишлаши, моддий аҳволини янада яхшилаш ҳаракатида бўлиши лозим. Қарзларингиз бўлса, қайтариш учун бугундан қулайини топа олмайсиз. Шахсий ҳаётда жиддий тўсиқлар кўзга ташланмайди. Баъзилар жуфти билан рўзғор икир-чикирлари туфайли баҳслашиб қолиши кутилади. Саломатликни асранг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Оиласизлар биринчи бўлиб бўлғуси жуфти билан муносабатларни мустаҳкамлаши лозим. Эсингиздами, бир пайтлар танишган пайтингиз барчаси романтик тарзда кечганди? Худди ўша лаҳзаларни қайтаришга ҳаракат қилинг. Ишда вақтни ҳам, кучни ҳам аяманг. Экспериментлар зарур бўлса, уларга ҳам эрк беринг. Баъзида экспериментлар ҳам фойда беради. Анчадан бери юқори лавозимга эга бўлиш орзусида юрган дўстларимизни бугун омад кутиб туради.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

13 февралда ишхонангиздаги ҳамкасбларга яна бир бор истеъдодингизни намойиш этиш имконига эгасиз. Бу шуҳратингизга шуҳрат қўшади. Тушдан кейин дўстлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Жанжал муштлашувга айланиб кетмаслиги учун ўзингизни қўлга ола билинг. Кечқурун кўпчиликнинг пластик карточкасига пул ўтказишлари кутилмоқда. Асабни асранг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Буюк ишлар олдинда. Шунинг учун куч ва имкониятларни тежашингиз тавсия қилинади. Баъзи дўстларимиз учун бугун иш жойида юқори лавозимни эгаллаш имкони туғилади. Реклама бизнеси билан шуғулланадиганлар хизмат сафарига отланишлари мумкин. Сафар сизга муваффақиятлар тақдим этади. Фақат серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Киссавурлар таъқибидан сақланинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

13 феврал куни ёшларга ўз ҳаётий тажрибаларингизни намойиш этишингиз мумкин. Бу ишни кўнгилдагидек адо эта олмасангиз-да, шундай қилишингизга тўғри келади. Иш жойингиздаги юмушларни бажаришда режаларни бироз ўзгартиришингиз керак бўлади. Тадбиркор бўлсангиз, янги келишувлар ташкил этишга шошилманг. Яқин орада бунисидан ҳам фойдалироқ келишувга эришасиз. Бардош қилинг. Саломатликни кўз қорачиғидек эҳтиёт қилинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Куннинг биринчи ярмида ажойиб бир ҳодиса содир бўладики, фавқулодда ишингизни ва яшаш жойингизни ўзгартириш ҳаракатига туша бошлайсиз. Лекин шошма-шошарликка йўл қўйиш ярамайди. Олдин масалани яхшилаб ўрганиб чиқишингиз зарур. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилади. Баъзилар кечки пайт яқин манзилга сафар қилишлари мумкин. Сафар хайрли кечади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

13 февралда шахсий бизнесига эга дўстларимиз рақобатчилар билан суҳбат қуришларига тўғри келади. Суҳбат яккама-якка бўлиб ўтади. Сиз улардан бирини ўз томонингизга оғдириш ҳақида ўйлай бошлайсиз. Аммо бунинг сира имкони йўқ. Организмни жисмоний зўриқтиришдан тийилинг. Бел ва бўғимларни асраган ҳолда, мутахассисга мурожаат қилинг. Керак бўлса, муолажалар олинг. Соғлиқни пулга сотиб олиб бўлмайди. Шундай эмасми?

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Эзгу мақсадларга эришиш йўлида бугун ташаббускор ва фаол бўлишингиз аниқ. Бунинг учун куч ҳам, имконият ҳам етарли. Хоҳиш бўлса бас. Агар дўстларингиз ёрдамига эҳтиёж сезсангиз, дарҳол қўнғироқлашинг. Барибир катта ишларни кўпчилик билан бамаслаҳат амалга оширган маъқул. Кечқурун хусусий мулк, уй-жой олди-сотдиси билан шуғулланишингиз кутилади. Агар ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, врачга учрашинг. Халқона усуллар ёрдамида даволаниш сизга тўғри келмаслиги мумкин.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

13 феврал куни ишларни шошма-шошарликда адо этишга тушасиз. Тезроқ барчасини тугатиш ва дўстлар билан бирга дам олиш пайида бўласиз. Билинг, эйфория таъсирига тушганлар албатта жиддий, қўпол хатоларга йўл қўйишади. Молиявий жабҳада ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган қобилиятингиз юз кўрсатиб, киссангизни пулга тўлдириши мумкин. Қолаверса, ҳисоб-китобда унча-мунчасини ортда қолдиришингиз намоён бўлади. Ҳамкасбларингиз ҳам бу қобилиятингизга гувоҳ бўлгач, ҳайратдан ёқа ушлашлари тайин.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Эрта тонгдаёқ белни маҳкам бойлаб ишга тушишингиз тавсия этилади. Тушга қадар барча ишларни қойиллатиб, кейин бемалол дам олишингиз мумкин бўлади. Кун давомида ҳеч кимга сизни бўйсундиришга йўл қўйманг. Янги танишувлардан қочинг. Улар сизга фақат зиён келтиради. Айниқса, интернет орқали танишувлардан нари бўлинг. Уйқуга ётишдан олдин тоза ҳавода сайр қилинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here