Узеир Меҳдизаданинг концертига тушган Манзура барчага видеотасвир улашмоқда

0

Ўзбек шоу-бизнесининг забардаст вакилларидан бўлмиш Манзура машҳур Озарбайжон булбули Узеир Меҳдизаданинг бир неча кун аввал “Халқлар Дўстлиги” саройида бўлиб ўтган концерт дастурига ташриф буюрган ва ўз таассуротларини мухлислари билан бўлишди.

–        Узеир ҳақиқатдан ҳам зални портлатиб юборди. Жуда зўр! Саҳна жуда оддий, бироқ ўйноқилик юқори даражада, браво!!! Узеирнинг концертидан видео – мухлисларим тарафидан эътибор. Телефонимнинг заряди йўқ эди, лекин ёнимдаги гўзал киз ва қаторимизнинг охирги жойида ўтирган бир йигит менга шу видеоларни олиб жўнатишди. Мухлисларимизга миннатдорчилигим!