Африкада 100 йилдан бери биринчи марта қора леопард пайдо бўлди…

0

 

Кениялик сураткаш қора леопардни суратга олишга муяссар бўлибди.

— Мен болалигимдан қора леопардни кўриш орзусида яшагандим, — дейди сураткаш Уилл Беррар-Лукас (Will Burrard-Lucas). — Кениянинг Лайкипиа графлигида қора леопардни кўришгани ҳақида танишлардан эшитгач, йўлга чиқдим. У ерга боргач, фотоускунамни тайёр ҳолатга келтириб, бир неча кунга қолдирдим. Мен ускунани қолдирган ерга тез-тез ўша қора леопард келиб тураркан. Қарабсизки, бир неча кундан кейин орзуим ушалди…

Эслатиб ўтамиз, леопарднинг қора туслиси ирсий мутация ҳосиласи ҳисобланади. Сўнгги бор қора леопардни Африкада 1909 йили суратга олишган экан.