Ҳиндистонда маймун икки яшар болани тортиб олиб, ота-онасига қайтаришни хоҳламаяпти…

0

 

У қадар ёқимли бўлмаган воқеа Ҳиндистоннинг Харьяна штатида содир бўлди. Маймун хонадонларнинг бирига кирди-да, икки яшар болани онасидан тортиб олди. Аёл қизиқсинибми, қўрқибми, бу манзарани видеога олишни лозим топди. Кадрда шундай манзара тасвирланган. Маймун болакайни маҳкам бағрига босганча тек ўтирибди. Аёл “Боламни бер,!”, дея фарзанди томон қўл чўзяпти. Маймун бўлса, унинг қўлини силтаб ташлаб, болакайни маҳкам қучоқлаб оляпти. Ора-орада унинг бошини силаб ўзича тинчлантирган ҳам бўляпти. Кейинчалик бу боланинг тақдири қандай кечгани ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ноябрида Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатига қарашли Агра шаҳрида она чақалоғини эмизиб ўтирганда, маймун катта тезликда югуриб келган-у, чақалоқни тортиб олиб қочиб кетган. Анча нарига боргач, уйлардан бири томига чиқиб, ўша ерда чақалоқнинг бошини тишлаб ташлаган. Оқибатда чақалоқ ҳалок бўлган.