КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

 

Қуш бўлиб туғилиш жуда ёмон. Чунки, туққан онангни эркаланиб ўпмоқчи бўласан-у, чўқиб олган бўлиб чиқаверасан.

 

* * *

 

Тўғри, бахт чўнтакдаги пулнинг қанчалиги билан белгиланмайди. Аммо кўпчилик автобусдан кўра «Лимузин» ёхуд БМВ салонида ўтириб йиғлашни маъқул кўради.

 

* * *

 

Геометрия фани қонунларига кўра, севги учбурчаги учта бурчакдан бири аҳмоқ ва гўл бўлгандагина мавжуд бўлади.

 

* * *

 

— Дўхтир, бу жароҳатдан сўнг аёллар ҳақида умуман ўйламайманми?

— Асло. Мен буни скелероз бўйича буюк мутахассис сифатида айтяпман.

 

* * *

 

Икки дўст учрашиб қолишди.

— Эшитишимча, уйланганмишсан. Ростми?

— Ҳа.

— Хўш, хотининг қалай экан?

— Дўстларимнинг мақташларича, зўр эмиш.

 

* * *

 

Спорт маҳсулотлари дўконида. Харидор янги парашют сотиб олди ва сотувчидан уни қандай ишга солиш ҳақида сўради.

— Мана бу айланани маҳкам тортсангиз, парашют очилади.

— Очилмаса-чи?

— Унда манави кичкина айланани тортасиз.

— Ундаям очилмаса-чи?

— У ҳолда… Дўконга келиб бошқасига алмаштириб оласиз.

 

* * *

 

Маълумот беришларича, эркакнинг қалбига йўл гўзал аёллар учун ошқозон, хунук ва шаллақи аёллар учун жигар орқали ўтаркан.

 

* * *

 

Маршрут таксиси эшигидаги ёзувдан:

— «Ким қаттиқроқ машина эшигини ёпади?» деган танлов эълон қилинди. Ғолибга совға сифатида шахсан ҳайдовчининг ўзи монтировка ҳадя этади.

 

* * *

 

Автобусда:

— Агар қари кампирга ҳеч ким жой бўшатишни истамаётган бўлса, бу ишни мен — ҳайдовчи ҳозироқ амалга ошираман.

 

* * *

 

Кит хотинининг атрофида сузиб айланаркан, норози сўзлана бошлади:

— Қара, мамлакатлар кўп. Экологик ташкилотлар милёнта. Ҳамма бизнинг авлодимиз йўқолиб кетмаслиги учун курашяпти. Сен бўлсанг, «Бошим оғрияпти» деганинг-деган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади