10 йилдан буён қўлини ювмаган одам

1

АҚШда таниқли телебошловчи 10 йилдан буён қўлини ювмаётганини тан олди. Бу эркак бактериялар мавжудлигига мутлақо ишонмайди.

Бир кўрсатувда Пит Хегсет ўзининг янги йилдан буён ҳаётига киритган янги қоидаларини гапириб берди. У экрандагиларга қараб худди сирдошига сўзлагандек сўзлади. Шундан сўнг журналист ўн йилдан буён қўлини ювмай келаётганини фахр билан таъкидлади.

«Мен худди эмланганга ўхшайман. Бактериялар ўйлаб топилган нарса, чунки мен уларни кўрмайман. Демак, улар йўқ», – дея таъкидлаган журналист.

1 ТА ФИКР

Comments are closed.