Музлаткич жуфтингизни топишга ёрдам беради!

0

“Samsung” компанияси музлаткичдаги маҳсулотлар ёрдамида янгича танишиш усулини жорий қилди.

Мазкур хизмат тури музлаткичининг суратига назар ташлаш орқали инсонни чин маънода билиб олишни кўзда тутади ва реал учрашувлар ташкил этишда қўл келади. Чунки ижтимоий тармоқларда кўпчилик ўз суратини эмас, буткул бошқа инсоннинг фотосини жойлаштириши мумкин.

“Refrigerdating” дастури орқали инсоннинг қандай турмуш тарзини олиб бораётганини ҳам билиб олиш мумкин. Ширинхўрлар кўпинча ширинликларни ғамлаб қўйишади, спортчилар эса протеинга бой кучли таомларни маъқул кўришади.

Танишиш учун дастлаб жуфтликдан музлаткичдаги маҳсулотларни суратга тушириб, жойлаш сўралади, холос.