Парижда инкассация машинасини шу ташкилот ходими 3 млн евро пули билан ўғирлаб қочди…

0

 

Яқинда инкассация машинаси уч нафар инкассатор билан Париж шимолидаги «Western Union» бўлимига йўл олганди. Манзилга етгач, икки нафар инкассатор пул олиб чиқиш ниятида бўлим биноси ичкарисига йўл олди. Учинчи инкассатор эса машинани 3, 7 млн евро пули билан олиб қочди.

Кечқурунга яқин 28 ёшли инкассатор Эдриан Дербес полициячилар тарафидан қўлга олинди. Қўлга олинган маҳал машинада 1, 5 млн еврогина пул бор эди. Қолган пуллар қаерга ғойиб бўлганини ҳозирча аниқлашмади.

Бундан бир неча ҳафта олдин Италияда ўғрилар инкассация машинаси ичидан экскаватор ёрдамида 2, 3 млн евро пулни ўмариб қочганди. Америкада эса инкассация машинасидан катта пул ерга сочилиб кетган. Ҳайдовчилар йўл ўртасими, четими, қараб ўтирмай, тўхташган ва пул теришга тушиб кетишган. Шунинг оқибатида бир неча ўнлаб автоҳалокатлар содир бўлди.