Сайёҳ қўлидаги “iPhone”ни айиққа отди. Эссиз телефон!

0

Хитойдаги ҳайвонот боғларининг бирида сайёҳ телефонини ҳайвонлар егулиги билан адаштириб, айиққа қараб отди. Ўзича шу билан айиқни боқмоқчи бўлди.

Икки нафар айиқ ерга қаттиққина урилган нарсанинг нималигига қизиқишган. Улардан бири ҳатто “iPhone”ни оғзига олиб, чайнаб бўлмагач, чиқариб ҳам ташлаган.

Ҳайвонот боғи ишчилари гаджетни олиб чиқишганида, у қаттиқ шикастланган, ишламаётган эди. Хайриятки, телефон билан танишув айиқларга зарар етказмади.