Тошкентда ёш жувон никоҳсиз 56 ёшли эрини пичоқлади

0

Жорий йилнинг 11 февраль куни вақтинча Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи 27 ёшли С.Б.(исмли аёл) маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшовчи расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи, 56 ёшли А.С.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, натижада эр касалхонага ётқизилиб, аёл ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.