Брэд Питт тешик туфлида кўчага чиқди

0

Америкалик актёр Брэд Питтнинг сўнгги кунларда кайфияти кўтаринки. 55 ёшли Питт Анжелина Жоли билан умумий болаларига васийлик қилиш масаласини кўриб чиқиш баробарида яқинда собиқ хотини Женнифер Анистоннинг 50 ёшли юбилейига ташриф буюришни ҳам унутмади.

Бу гал актёрни 14 февраль куни папараццилар уйи яқинида суратга туширишга муваффақ бўлишди. Бред кулранг футболка ва қора юпқа шимда эди. Синчков репортёрлар эса унинг усти тешилиб қолган оёқ кийими кийиб олганига эътибор қаратишди.

Ҳозирги кунда журналистлар уни уч хил аёл билан учрашаётганини тахмин қилишмоқда. Булар – Шарлиз Терон, 21 ёшли актриса Сидни Суини ва собиқ рафиқаси Женнифер Анистон.