“Сариқ нимчалилар” ҳаракати халқаро экспертлар нигоҳида

0

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг маълум қилишича, Францияда ўтган йилнинг ноябрь ойида бошланган “Сариқ нимчалилар” норозилик намойишларида ҳукумат томонидан амалга оширилган тадбирларда инсон ҳуқуқлари жиддий поймол этилган.

“Мамлакат бўйлаб авж олган “Сариқ нимчалилар” норозилик намойишлари бошланишининг илк кунларидан ҳаракатни бартараф этиш жараёнлари ҳукумат томонидан катта куч ва тазйиқ остида амалга оширилгани ҳақида маълумотлар етиб келган. Шу кунга қадар намойишларда жароҳатланганлар сони 1700 дан ортган. Тўғри, намойишларда аҳолининг маълум қисми тажовузкорлик билан ҳаракатланиб, мамлакат чегара ҳудудларигача етиб келганларидан хабаримиз бор. Фикримизча, уларнинг норозилик ҳаракатларига ҳукумат томонидан номутаносиб муносабатни билдирилгани уларни шу даражада фаоллашиб боришига сабаб бўлган” дейилади ташкилотнинг баёнотида.

Ташкилот экспертлари намойишларни бартараф этиш жараёнида ҳукумат томонидан намойишчиларни мол-мулкларини мусодара қилиш, ҳибсга олиш, тергов қилиш жараёнларида фуқаролар ҳуқуқлари чекланганлигини қайд этганлар.

Экспертлар шунингдек, норозилик намойишларидан сўнг, Франция ҳукумати томонидан намойишчиларни жазолаш орқали келгусида бўладиган норозилик намойишларини олдини олиш мақсадида қабул қилинган қонун лойиҳасига эътироз билдириб, уни “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида“ги халқаро пакт тамойилларига зид эканлигини таъкидлаганлар.