«Форд» компанияси муҳандислари «ақлли» кроват турини яратишди…

0

 

Бу кроват ҳақиқатан ақлли. У жуфтлик кечаси ухлаган маҳал уларнинг бири иккинчисига тегишли жойни уйқусираб эгаллаб қўйса, махсус ўтказгичлар ёрдамида каравотга тўшалган кўрпа ё ўнг, ё чапга сурилиб, «адолат»ни тиклаб беради.

Эслатиб ўтамиз, мутахассислар ақлли кроватнинг техник жиҳатларини тўлиқ ошкор этишмаяпти. Фақат шуниси маълумки, кроват ўзининг стандарт кўрпасига эга. Худди шу кўрпа ва кроват оралиғига алоҳида ўтказгичлар ўрнатилган.

Ўтган йили компания муҳандислари велосипедчилар хавфсизлигини таъминловчи ақлли куртка яратишганди.