КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

 

Цирк директори милицияга қўнғироқ қилиб деди:

— Филимиз қочиб кетди! Илтимос, топишда ёрдам беринг!

— Асосий белгиларини айтинг!

 

* * *

 

Эр-хотин жанжаллашяпти:

— Сиз менинг қонимни ичяпсиз!

— Нима? Мен-а? Йўқ, сен менинг қонимни ичяпсан!

Шу пайт диванда қўғирчоқ ўйнаб ўтирган тўрт яшар қизалоқ деди:

— Ойи, дада, сизлар вампирмисиз?

 

* * *

 

Тўрт ёшли қиз онасидан сўради:

— Ойи, машина нима ейди?

— Бензин.

— Нима ичади?

— Бензин.

— Уф-ф, худди боғчадагига ўхшаркан! Ҳар куни бўтқа, бўтқа!..

 

* * *

 

Аёл қўшни аёлдан сўради:

— Ўргилай, сиз пишлоқни яхши кўрасизми?

— Йўқ.

Аёл лаб бурганча хаёлан деди:

«Каламуш пишлоқни ёмон кўришини биринчи кўришим…»

 

* * *

 

Телефон жиринглади. Гўшакни Эшматнинг онаси кўтарди.

— Ким бу?

— Мен Эшматнинг дўстиман! Эшмат қаерда?

Она зарда аралаш жавоб қилди:

— Катта холасиникида.

— Қачон қайтади?

 

* * *

 

— Уч компьютерчи ҳамкорликда тижорат билан шуғуллана оладими?

— Ҳа.

— Қандай қилиб?

— Бири вирус яратади, иккинчиси антивирус ўйлаб топади.

— Учинчиси-чи?

— Учинчиси вирус ва антивирус бемалол ишлаши учун янги оператив тизим яратади.

 

* * *

 

Узоқ вақт сукунат. Кутилмаганда сухандоннинг овози эшитилди:

— Сиз «Буюк соқов» номли радиопьесани тингладингиз!

 

* * *

 

Телебошловчи деди:

— Орифлейм» фирмаси мана ўн йилдирки аёлларимизга соғлиқ, гўзаллик, ±шлик улашиб келяпти… Барибир фойдаси бўлмаяпти…

 

* * *

 

Уч кеча-уч кундуз Оловиддин сеҳрли чироқни артиб чиқди. Фақат… «Made in China» деган ёзувни кўргачгина, чироқ артишни бас қилди. (замонавий эртакдан)

 

* * *

 

Олти яшар қизалоқ Қорбобога хат ёзгани, хатида ойисига норкали пальто, ўзига компьютер совға қилишини сўрагани ҳақида уйидагиларга маълум қилди…

Сал ўтмай, Қорбобо чойга тиқилиб қолди…

 

* * *

 

Хотин эрига деди:

— Келинг, «такси-такси» ўйнаймиз! Сиз такси ҳайдовчиси бўласиз, мен ўн саккиз яшар қизалоқ бўламан. Мен таксингизда манзилимга етволаман-у, пулим йўқлигини айтаман. Шунда сизнинг қандай йўл тутишингизни, нима дейишингизни кўраман! Агар ютсангиз… Айтганингиз бўлади!..

— Бўпти.

Хотин:

— Ҳайдовчи оға, таксингизга тўлаш учун пулим йўғиди. Илтимос, мени қўйвора қоли-инг!

Эр қовоғини уйиб деди:

— Кетавер, қизалоқ!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади