Аёл қорнидаги оғриқдан шикоят қилиб, бир соатдан сўнг болали бўлди

0

Буюк Британияда Лиза Дэйви исмли аёл ҳушдан кетган ҳолда касалхонага келтирилганда, шифокорлар унинг ичагида инфкция бор, деб тахмин қилишганди. Бироқ 27 ёшли аёл ҳомиладорлигини билмасдан, тинмасдан қайт қилаётганди.

Тиббий мутахассислар уни УТТ текширувидан ўтказиб кўришгач, қорнида 26 ҳафталик ҳомиласи борлигини аниқлашди.

Беморнинг аҳволи кескин ёмонлашгани туфайли болани кесарча кесиш усулида олишга тўғри келди. Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли кечди ва кутилмаган бахт дунёга келди!