ҚИССАДАН ҲИССА… (фарзандларингизга ўқиб беринг)

0

 

 

* * *

 

Қария жажжи неварасига эртак айтиб беряпти:

— Бир замонлар уч оға-ини бўлган экан. Улар мустақил ҳаёт қуриш учун йўлга чиқишибди. Бир ерга боришса, чуқур бор экан. Чуқурда эса БАХТ ўтирибди. Катта оға БАХТ дан кў-ўп пул сўрабди. БАХТ сўраганини берибди. Катта оға сармаст бўлиб йўлида давом этибди. Кейин ўртанча оға чуқурга яқинлашиб, гўзал бир қаллиқ беришини сўрабди. БАХТ бу илтимосини адо этибди. Ўртанча оға гўзалнинг қўлидан тутиб, ўзини жуда бахтли ҳис этибди-ю, жўнаб кетибди. Охирида кенжа чуқурга яқин келибди. БАХТ ундан сўрабди:

— Сенга нима керак?

Йигит саволга савол билан жавоб қайтарибди:

— Ўзингга нима керак?

— Мени шу чуқурдан чиқариб қўй!

Йигит қўл узатиб БАХТ ни чуқурдан тортиб олибди ва ҳеч нарса сўрамай йўлида давом этибди. Хўш, нега сўрамади экан-а? Бир акаси бой бўлди, иккинчи акаси хотинли бўлди. Кенжа нега БАХТ дан ҳеч нарса сўрамади?.. Ҳа-а, топдингиз, болажонларим, топдингиз! Чунки БАХТ нинг ўзи кенжага эргашиб кетибди.