Андижонда ака ўз укасини бетон бўлаги билан уриб, ўлдирди

0

Ё Худо, энди бу ҳам бормиди?! Юртдошларимиздан бири биродаркушлик қилса-я!

Жорий йилнинг 6 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди томонидан укасининг умрига зомин бўлган бир акага суд ҳукми ўқилди.

У 2018 йил 20 июнь куни ўгай укасининг хонадонига келиб, у билан жанжаллашиб қолади ва бунинг натижасида жигарини гилос дарахтининг қуриган новдаси билан савалайди. Етмаганига бетон бўлаги билан бошига уриб тан жароҳати етказади.

Мазкур оғир тан жароҳатидан сўнг ука вафот этди.

Суд қотил акага Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан Жиноят Кодексининг 57, 60-моддасига асосан узил-кесил 1 йил-у 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.