Бухородаги уйлардан бирида юзага келган ёнғин туфайли 3 яшар қизалоқ ҳалок бўлди…

0

 

Ёнғин 20 феврал куни фуқаро Ш. Б. нинг хонадонида содир бўлган. Ёнғинни ўт ўчирувчиларсиз уй эгаларининг ўзи бартараф этди. Аммо барибир бу тилсиз ёв уйнинг кўп қисмида ўз асоратларини қолдирди. Бу-ку майли, мол-давлат, йўқотилган жиҳозлар қайта тикланади. Одам қайта тикланмайди-да. Гўдак, хонадон эгаларининг 3 яшар қизчаси гугурт ўйнаши оқибатида шу ёнғин келиб чиққан экан. Фақат қизалоқнинг ўзи жиддий куйиш жароҳатларини олган. Уни касалхонага ётқизишган. Афсуски, кўрсатилган тез тиббий ёрдамлар кор қилмади. Қизалоқ касалхонада вафот этди.

Ҳозирги пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.