Буюк Британияда 2000 йиллик хазина топилди!

0

Мазкур хазина ҳозирда музейга жўнатилган.

Буюк Британиянинг Жанубий Йоркшир графлигида археологлар Рим империясига тааллуқли кумуш тангаларни топишга муваффақ бўлишди.

Бу қисқа давр мобайнида Рим империясида тўртта император алмашган экан. Айни 68 йилда император Нерон ҳукмронлиги тугаб, у ўз жонига қасд қилишга ҳам улгурган.

Шундан сўнг ҳокимият тепасига бирин-кетин Гальба, Отон ҳамда Вителлийлар келиб ўтиришади. Бу уч императорнинг ҳар бири бор-йўғи бир неча ой тахтга ўтирган, холос. Тўртинчи император Веспасиан саналиб, у Флавийлар салтанатига асос солади. Айнан унинг даврида машҳур Колизей қурилиши бошланган.