Киллер «Пикассо» суд қора курсисида…

0

 

Яқинда Краснодар суди киллер, ўз вақтида «Дед Ҳасан» лақаби билан жиноят оламида машҳур ўғрибошининг иш бошқарувчисини ўлдирган киллер Петр Пинчук (лақаби «Пикассо») устидан қўзғатилган жиноий ишни кўриб чиқишга киришди. Пинчук 2010-2012 йилларда кўплаб тадбиркорларни отиб ўлдирганлик, ноқонуний тарзда қурол-аслаҳа савдоси билан шуғулланганлик, наркотик олди-сотдисида айбланмоқда. Прокурор Наталья Каликанованинг таъкидлашича, Пинчук тадбиркор Эдуард Кагосян, унинг қариндоши Темур Мамулини ҳам ўлдириб юборган.

Прокурор келтирган далилларга кўра, 2010 йил куз кунларининг бирида Сочидаги Чебриков кўчасида жойлашган «Аква-Хаус» кафеси ёнида тадбиркор Кагосян отиб ўлдирилган. Пинчук ва Мурдалов деган ҳамтовоғи мотоциклда тадбиркорга яқинлашиб келишган-у, совуқ қуролдан уни ўққа тутишган. Кагосян кўплаб жиддий жароҳатлар билан касалхонага олиб кетилган ва ўша ерда оламдан ўтган. Орадан бир ярим йил ўтиб худди шу кафеда Кагосяннинг қариндоши, бизнес ҳамкорини Пинчук ва Мурдаловлар тўппонча ёрдамида отиб кетишган.

Мурдалов 2012 йили қўлга олинган. Пинчук эса узоқ вақт хорижда юрган. Лекин 2016 йил августида Греция полициячилари уни қўлга олиб, кейинчалик ватанига экстрадиция қилишган.

Миш-мишларга қараганда, Кагосян, «Карась» лақаби билан жиноят оламида машҳур тадбиркор «Қонундаги ўғри» Алик Миналян («Алик Сочинский») билан алоқадор бўлган. Кейинчалик ўғрибоши Аслан Усоян («Дед Ҳасан» билан яқиндан танишиб, кўп ўтмай унинг иш бошқарувчисига айланган.