«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «Усмоний шоҳларнинг шафқатсиз қонунлари»

0

 

Аслида усмонийлар империяси шариат қонунларига асосланган. Аммо бу қоғозда қолган десак, сира хато бўлмайди. Чунки шариат қонунларидан ташқари, ҳар бир империя тахтини эгаллаган султон ўзининг шахсий қонунларини ўйлаб топган. Шундай қонунлардан бири ака-укалар, яқин қариндош ҳисобланган эркакларни ўлдириш. Улар тахт учун хавфли ҳисобланган қариндош эркак борки, шафқатсизларча ўлдиришган. Бунинг учун шоҳга ҳеч қандай жазо тайин этилмаган. Гарчи аҳоли вакиллари кўча-кўйда бу фожиани ўзаро муҳокама этсалар-да, шоҳга ёки унинг атрофидаги айёнларга лом-мим дея олишмаган. Билишган. Худо кўрсатмасин, шоҳнинг бу ишини танқид остига олишса, ўзлари ҳам бошидан жудо бўлади.

Бундан ташқари, ҳарамдаги канизакларни ҳам кўпчилик империя ҳукмдорлари ўзлари истаган кўйга солишни одат қилишган. Ҳарамдаги канизаклар билан ҳайвоний ишқ ўйинлари ташкил этиш кўпчилик султонларнинг севимли машғулотига айланган. Шунга яраша султоннинг қизлари, опа-сингиллари ҳам шаҳвоний машғулотларга ўч бўлишган. Масалан, султон Абдул-Азизни олайлик. Унинг Эсма исмли қизи шу қадар эркакларга ўч бўлганки, ҳар куни жазман янгилаган. Агар ўзи ёқтириб қолган эркакнинг оиласи бўлса, ажрашишга мажбур этган. Ажрашишни истамаса, у ўлдириб юборилган.

Даҳшатлиси, Тўпқопи саройида биргина ишқий саргузаштлар қурбонлари минглабларга тенг. Султон жонига теккан куни канизакни ўлдириб юборса, унинг опа-сингиллари ҳам арзимас сабаб билан саройдаги қул саналмиш эркакларнинг бошига етишдан тийилмаган. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда Тўпқопи саройида бегуноҳ қони тўкилган қул ва хизматчиларнинг арвоҳлари ҳануз сарсон кезади. Улар айнан султонлар ва унга қаринош бўлган маликаларнинг касрига қолиб, икки дунё оралиғида хор-зор кезишдан бўшамаяпти.

Астағфирилло!!!