Аянчли статистика: Шу йилнинг январь ойида мамлакатимизда нечта аёл зўрлик қурбони бўлган?

0

Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар Қўмитаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, шу йилнинг январь ойи давомида Республика бўйлаб зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Марказлари(шелтерлар)га 1712 нафар аёл мурожаат қилган.

Шулардан 303 нафар аёлга тиббий, 434 нафарига руҳий, 377 нафарига эса ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган. 271 нафар аёлнинг бандлигини таъминлашга кўмак берилиб, 99 нафарига кредит олиб, ўз ишини бошлашига ёрдам берилган. 487 нафар аёлнинг оиласи яраштирилган.

Бугунги кунга қадар республикада ташкил этилган шелтерлар сони 160 тага етган.

Ўзбекистондаги илк зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Маркази 2018 йилдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилмоқда. Бугунги кунгача Марказлар томонидан юзлаб аёлларга тегишли ёрдамлар кўрсатилди.