Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 23 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

23 февралда ўз ҳис-туйғуларингиз асирига айланишингиз мумкин. Шунинг учун эмоциянгизни жиловда ушлашингиз талаб этилади. Суйган инсонингизга фақат суюкли бўлиб қолишга ҳаракат қилинг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда муаммолар кўзга ташланмайди. Атрофдагилар билан илиқ муносабатда бўласиз. Кечқурун эса кўплаб хабарларни етказишадики, улар режаларингизнинг айримларини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Ақлий меҳнат кишиларининг омади чопади. Ҳар жиҳатдан нафи тегувчи ишлар йўлингизга кўндаланг туришига шахсан гувоҳ бўласиз. Лекин асосий ишингизни ҳам унутиб қўйманг. Ўзингизга нисбатан талабчан бўлиш ишларингиз бароридан келишини таъминлайди. Молиявий соҳада бугун омадингиз чопмайдиган бўлиб турибди. Лекин заҳира пулларингиз сизни инқироздан қутқариб қолиши тайин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Тўғри овқатланинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

23 феврал куни ўзингизга анчадан бери ёқадиган бир инсон кутилмаган совға ҳадя этиши мумкин. Бу лаҳзаларнинг қадрига етинг. Айрим юмушларни адо этишда жиддий муаммоларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Қонунга хилоф ишларга зинҳор қўл ура кўрманг. Баъзилар кечқурун олис сафарга отланишлари кутилади. Сафар сизни шахсий ҳаётда кутилаётган кўнгилсизликлардан асраб қолади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Кунингиз анча оғир кечиши кутилмоқда. Агрессия ва жаҳлдорлик сизни кун давомида таъқиб эта бориши мумкин. Шунинг учун имкон доирасида кайфиятингиз етагида қолишдан сақланинг. Тадбиркорлар учун куннинг иккинчи ярмида ҳамкорлар билан ташкил этиладиган келишувлар кўнгилдагидек кечади. Асосийси, бу келишувга кечикмасдан борсангиз бас. Саломатликни асранг, атмосферада давом этаётган магнит бўронлари таъсиридан сақланинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

23 февралда ҳар бир қадамни қалбингиз амрига итоат этган ҳолда ташлашингиз тавсия этилади. Кун давомида алданишлар, иккиюзламачиликлар, ҳатто молиявий йўқотишларга дуч келишингиз мумкин. Бунда сизга фақат қалбингизгина ёрдам бера олади. Муҳим ҳужжатлар билан ишлаганда сергакликни қўлдан берманг. Иш бажаришда ўз тактикангизгагина амал қилган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Шундагина муваффақиятлар нақд бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Ўз манфаатларингиз йўлида бировлардан фойдаланишга уринманг. Агар бу вазифа сизнинг зиммангизга юкланган бўлса, ўзингиз ёлғиз адо этиш пайида бўлинг. Эрта уйқудан уйғонсангиз, бундай вазифаларнинг кўпчилигини қойиллатиш учун куч ва имкониятларингиз етарли бўлади. Оиласизлар муҳаббатда кам ўйлаб, кўп ҳаракат қилишга амал қилсинлар. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, профилактикадан тийилманг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

23 феврал куни яқин дўстлардан бири билан муносабатингизга нуқта қўйишгача олиб борувчи лаҳзалар сизни таъқиб эта бошлаши мумкин. Демак, сиз позициянгизни ўзгартирган ҳолда бу кўнгилсизликларни четлаб ўтишга ҳаракат қилишингиз керак. Ақлий меҳнат кишиларининг даромади бугун кечагидан-да мўлроқ бўлади. Фақат дам олиш масаласини ҳам унутманг. Организмингизни зўриқтиришга сира ҳожат йўқ. Спиртли ичимликлар истеъмолидан қочинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Кунни хуш кайфият билан бошлайсиз. Бироқ компьютер қаршисида узоқ ўтириб қолишдан ва бўлар-бўлмас ёзишмаларга ружу қўйишдан нари бўлинг. Булар асосий ишингиз бароридан келишига тўсқинлик қилади. Фақат иш деб оиласига у қадар эътибор қаратмаётганлар жуфти билан жиддий суҳбатни бошдан кечиришлари мумкин. Рўзғордаги муаммоларни ҳам бугундан қолдирмай бартараф этишингизга тўғри келади. Асабни асранг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

23 февралда ишхонадаги раҳбарлар сизни кутилмаганда танқид остига олишлари эҳтимоли бор. Аммо сира ташвиш чекманг. Ҳамкасблар сизнинг ёнингизни олади ва танқидлардан қутулиб қоласиз. Агар айб ўзингизда эканини тан олсангиз, мудофаага ўтиш учун сира ҳожат йўқ. Куннинг иккинчи ярмида оила қурмаганлар романтик учрашувни бошдан ўтказишади. Ҳар бир лаҳзангиз тотли ўтсин. Жонингизни асранг. Кўча овқатини истеъмол қилманг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Ўзингизга ўзгалар кўзи билан бир қараб олишингиз тавсия этилади. Гап ташқи кўринишингиз хусусида эмас, баъзи хунук одатларингиз ҳақида боради. Сиз ўша одатлардан воз кечиб кетишингиз керак. Оиласизлар кун давомида ёрқин бир учрашувни бошларидан кечиришади. Бу танишув ва учрашув сизнинг азалий орзуингиз ҳақиқатга айланишини таъминлайди. Молияда ҳам омадингиз кулади. Киссангизга худо бериб бир даста пул тушади. Тежамкор бўлинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

23 феврал куни яқин дўстлардан бири пул топиш масаласида сизга тўғри йўлни кўрсатади. Маълум бўлишича, у ҳам бир вақтлар худди сиз каби пулдан қийналиб кўрган экан. Тушдан кейин кимлардир сизга қўшимча даромадли иш таклиф этиши мумкин. Дафъатан хизмат сафарига жўнаб кетишингиз мумкин. Янги технологияларни ўрганишингизга тўғри келиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Буларнинг барчасини адо этиш сизга осон кечмайди албатта. Бироқ Оллоҳдан куч ва сабр сўрасангиз, албатта ниятга етасиз.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Кунингиз ҳар жиҳатдан унумли кечади. Дам олиб, эртанги кун учун куч йиғишга ҳам улгурасиз. Шу орада аллакимлар йўл-йўлакай сиздан ҳақ эвазига ёрдам сўраши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Оиласизлардан кимдир яқиндагина орзусидаги инсон билан танишган бўлса, бу ҳақда ҳеч кимга оғиз очмай туриши тавсия қилинади. Бу яхшиликка олиб келмаслиги мумкин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади