Ёнғиндан жабр кўрганлар сони 40 нафарга етди!

0

Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида юз берган ёнғин натижасида 40 та инсон ҳалок бўлди.

Ёнғин 4 қаватли тураржой биносида юз берган бўлиб, унинг айрим қаватларидан кимёвий омбор сифатида ҳам фойдаланишган. Тахминларга кўра, ёнғинга газ баллоннинг портлаши сабаб бўлган.

Оқибатда 41 нафар одам ҳалок бўлди. Бангладеш ёнғинни ўчириш хизмати раҳбари Али Аҳмаднинг сўзларига кўра, қурбонлар сони кўпайиши мумкин экан.

2013 йилда Бангладеш шаҳридаги тикув цехида келиб чиққан ёнғин оқибатида 9 нафар одам ҳалок бўлганди.