Олимлар Учинчи жаҳон уруши касофатидан сақланиш стратегиясини ишлаб чиқишди…

0

 

Уларнинг таъкидлашига кўра, худо кўрсатмасин, Учинчи жаҳон уруши бошланадиган бўлса, ядровий қуроллар ер юзидаги жами тирик жонни кулга айлантириши тайин. Бир сўз билан айтганда, ер юзида ядро қиши деб номланган даҳшатли давр бошланади. Тўғри, ядровий қуролларнинг заҳридан сақланиш учун бункерлар қуриб қўйилган. Одамзод бемалол уруш асоратларидан нари бўлган ҳолда ер остидаги ўша бункерларда яшаб туриши мумкин. Лекин ғамланган озиқ-овқат қанча вақтга етиши мумкин? Ётиб еганга тоғ чидамас деган гаплар бор. Олимлар ана шундай шароитда қуёш нури, сувсиз ҳам етиштирса бўладиган озиқ-овқат турларини аниқлашди.

Уларнинг бири денгиз ўтлари ҳисобланади. Улар қуёш нурисиз ҳам ўсаверади. Майдаланган ёғоч чиқиндиларида қўзиқорин етиштириш мумкин. Ўша чиқиндилар устида қурт-қумурсқаларни кўпайтирса ҳам бўлади.

Дарахтларнинг тўкилиб сарғайган баргларидан ҳам тўйимли таомлар тайёрлаш усуллари кўп. Бундан ташқари, Тибет буғдойи, заҳарли газларга чидамли бактериялар ҳам одамзодни ядро касофатидан маълум вақт сақлаб тура олади.