Ўқувчи қиз уй вазифаларини роботга тайёрлатган!

0

Ўтган ҳафтада Ханчжоу вилоятида истиқомат қиладиган Чжан исмли бир аёл 15 ёшли қизи уй вазифаларини тайёрлатиш учун робот сотиб олганини аниқлади. Қизча ундан конспектлар ва иншо ёзишда фойдаланган.

Чжан дастлаб қизи уй вазифаларини қисқа вақт ичида аниқ ва пухта тайёрлаб бўлаётганидан шубҳаланган. Ва у уйларни йиғиштириш давомида қизининг хонасидаги ғалати жажжи машинага кўзи тушган. Унга ручка ўрнатилган эди. Ушбу машинанинг устига «барча дастхатни ўхшатиб ёза олади» ёзуви бор эди.

Она суриштириб билса, қизча бу роботни интернетдан 800 юанга харид қилган экан. У 600 та Хитой иероглифларидан фойдалана олиш хусусиятига эга.

Хитойда болаларга қийин терминларни эслаб қолишлари учун жуда кўп матнни кўчириб ёзишга беришади.