Ечинтириб таҳқирланган аёл яна ўғирлик билан қўлга тушди!

0

Бу аёлнинг ўтган жинояти ўта таҳқирли оқибатни келтириб чиқарган бўлса ҳам кўзлари очилмаган кўринади. У 2018 йил 3 июнь куни Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлими катта тезкор вакили Санъат Умаров томонидан таҳқирланиб, ечинтирилгани хабари жамоатчилик орасида катта шов-шувни келтириб чиқарганди.

Бу воқеадан сўнг Бош вазир ўринбосари, республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева аёлнинг Каттақўрғон туманидаги хонадонида бўлиб, шахсан ундан хабар олган эди.

Мана шу жабрдийда аёл 2019 йил 10 февраль куни эрталаб шериги билан Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида жойлашган “Ғаллаорол деҳқон бозори”да киссавурлик йўли билан ўғирлик қилиш мақсадида ўзаро жиноий тил бириктириб, бозорга келишади ва унинг ҳудудида жойлашган чойхонада спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда соат тахминан 08:00 ларда тирбанд жойда картошка-сабзи харид қилаётган фуқаро Л.Аҳмедованинг ҳамёнидаги 165.000 сўм пулларини ва “Samsung” русумли уяли телефон аппаратини киссавурлик йўли билан ўғирлаб олишади. Шу тариқа улар яна бир фуқаронинг 75 минг сўм миқдордаги пулини ўғирлаб олишган.

21 февраль куни бу икки учарга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айб эълон қилинди ва туман прокуратурасига юборилган.