Олимлар огоҳлантиради: «Сигарет чекманг, кўр бўласиз!!!»

0

 

Дунё олимларининг ўзаро ҳамкорликда ташкил этган тадқиқоти натижасида сигаретнинг яна бир хавфли жиҳати маълум бўлди. Агар илгари тамаки маҳсулотлари ўпка, юрак ва жигар тизимини ишдан чиқариши таъкидлаб келинган бўлса, энди улар қаторига кўз ҳам киритиб қўйилди. Узоқ вақт сигарет чекиш, умуман, кашандалик инсоннинг кўриш қобилиятига жиддий зиён етказаркан. Кўп ҳолларда сўқирликка олиб келаркан. Тамаки таркибидаги зарарли кимёвий моддалар кўз қорачиғига салбий таъсир ўтказаркан, кўз шамоллашини келтириб чиқараркан. Тадқиқотларда иштирок этган кўнгиллилар синовлар охирида назоратдан ўтказилганда, уларнинг кўриш қобилияти сезиларли тарзда пасайиб бориши маълум бўлди. Шундай экан, бундай зарарли одатдан буткул воз кечган маъқул.