Диққат, 28 феврал куни эрталаб атмосферада кучли магнит бўронлари юзага келади…

0

 

Аслида магнит бўронлари одатий ҳолга айланиб қолгандек. Аммо олимларнинг хабарига кўра, шу йилнинг 28 феврал куни эрта тонгда ер юзига ёпирилувчи магнит бўронлари ўта кучли ҳисобланаркан. Бўрон 2 мартга қадар давом этиб, сурункали хасталикка чалинганларнинг саломатлиги салбий томонга ўзгариши кузатилади. Саломатлиги жойида бўлган одамлар ҳам бу кунлари кучли бош оғриғи, уйқусизлик, кайфиятнинг агрессивлашиши, ҳолсизликдан безовта бўлишлари мумкин. Атрофдагилар билан жанжалли вазиятлар юзага келмаслиги учун олимлар барчани иложи борича ёлғиз қолишга чақиришмоқда.