Ҳиндистон қирувчи самолётлари Покистон ҳудудида авиазарбаларни амалга оширди…

0

 

Шу ҳақда Ҳиндистон қишлоқ хўжалик вазири Гажендра Сингх Шаховат расман маълум қилди. Вазирнинг гапига кўра, Ҳиндистон қирувчи самолётлари тинч аҳоли вакиллари эмас, балки Покистон ва Ҳиндистон чегараси яқинига жойлашиб олган «Жойиш-е-Муҳаммад» жангари каллакесарлар гуруҳини бомбардимон қилган. Шунинг натижасида террорчилар базаси тўлиқ йўқ қилинди.

Ҳужумларда «Dassault Mirage 2000» русумли қирувчи самолётларнинг 12 таси иштирок этди. Ҳужумлар уюштирилган манзилга террорчилар Кашмирдан келиб ўрнашиб олганди.

Покистон вакиллари хабар қилишича, Ҳиндистон қирувчи самолётларининг ҳужумлари натижасида бу мамлакат инфраструктурасига зиён етмаган, тинч аҳоли вакилларидан ҳеч ким ҳалок бўлмаган, жароҳатлар олмаган. Қолаверса, Ҳиндистон самолётлари террорчилар объектига яқинлашгач, бирдан пастлаган-у, бомбалар ёмғирини ёғдирган ва худди шундай тезликда кўздан ғойиб бўла борган.