КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

 

— Дўхтир, ёзиб берган дориларингиз менга фойда бермади.

— Сиз қутичасида кўрсатилганидек ундан фойдаландингизми?

— Ҳа, у ерда «Қуруқ ва қоронғи хонада асранг!» деб ёзиб қўйилган экан.

 

* * *

 

— Дўхтир, хотирамни йўқотиб қўйдим.

— Қачон?

— Ўн саккизинчи март, соат тўққиздан беш дақиқа ўтганда.

 

* * *

 

Бир йигит бошлиқнинг котибасига деди:

— Мен бошлиғингиз билан гаплашмоқчийдим. Унинг олдига кирсам бўладими?

— У ҳозир йўқ. Бир жойга иш билан кетган.

— Ие, ҳозиргина уни ойнадан кўрдим-ку!

— Уям сизни кўрган экан.

 

* * *

 

— Эшитдингми Тошматга нима бўлганини?

— Нима бўлди?

— Кечаси кетаётса, орқадан кимлардир келиб бошига болта билан урибди.

— Хўш, кейин-чи?

— Нима кейин? Тошмат ўлибди.

— Йўғ-э!

— Ҳа, болтага заҳар суртилган экан.

 

* * *

 

— Дадажон, 500 сўм беринг, — сўради ўғил.

— Менга эса минг сўм керак, — суҳбатга аралашди қиз.

— Менга 2000 ча пул етади, — деди хотини.

— Бугун сизларга нима бўлди ўзи? — ажабланди эркак.

— Ие, унутиб қўйдингизми, бугун туғилган кунингиз-ку!

 

* * *

 

ДАН ходими меҳмонда ўтириб йиғилганларга деди:

— Ишонасизларми, мен болалигимда қароқчи бўлишни орзу қилгандим!

Шунда ўтирганлардан бири унга жавоб қайтарди:

— Омадингиз бор экан. Чунки, болаликдаги орзулар ҳар доим ҳам ушалавермайди.

 

* * *

 

Она қизидан сўради:

— Анави танишган йигитинг яхшимикан?

— Албатта. Чекмайди, ичмайди, пулни иқтисод қилади. Уч бирдай боланинг отаси.

 

* * *

 

Буви тўрт яшар неварасига машинани кўрсатиб деди:

— Қара, бибип!

— Жиннимисиз буви? Бу бибипмас, «Мерседес»ку!

 

* * *

 

 

Ошхонада идиш-товоқ юваётган дадасидан қизчаси сўради:

— Дада, икки хотинлилик нима дегани?

— Буми? Агар эркак мендан икки баравар кўп идиш ювса, ўша икки хотинли дейилади.

 

* * *

 

Улуғ Ватан уруши. Ўзбек чукчадан сўради:

— Чукча, мабодо ҳозир патронинг тугаб қолса, нима қилардинг?

— У ярамасларни тишим… билан янчиб ташлардим.

— Нима, тишларинг автоматнинг ўқ чиқадиган тешигига сиғади деб ўйлайсанми?

 

* * *

 

Талабалар ошхонасида. Талаба таомномани кўздан кечира бошлади:

— Суяксиз шўрва — уч юз сўм

— Суякли шўрва — беш юз сўм.

Талаба ошпазга юзланди ва суякли шўрвага буюртма берди. Аммо ошпаз унинг қўлига суяксиз шўрва тўла косани тутди.

— Ие, суяги қани?

— Бирпас сабр қилинг, ҳозир бўшаб қолади!

 

* * *

 

Ўлаётган эр хотинига васият қиляпти.

— Унутма, қўшнимиз Эшматнинг биздан юз минг сўм қарзи бор.

— Хўп.

— Яна эсингда тут, биз Қурвон акага эллик минг қарзмиз.

— Уф-ф, яна алаҳсираяпти-я!

 

* * *

 

— Биласизми, илгари бўрилар, тулкилар ва шунга ўхшаш ваҳший ҳайвонлар умуман гўшт емаган экан.

— Қаердан билдингиз?

«Бўғирсоқ» эртагини ўқигандим.

Олимжон ҲАЙИТ