«Иссиқ-совуқдан кейин иситмам тушмай қолди…»

0

 

— Ассалому алайкум, яхшилар! Сизларга бир кулгили, бир қайғули воқеа ҳақида гапириб берсам…

Бундан икки ойча олдин қаттиқ шамоллаб, тўшакка ётиб қолдим. Ваража қилавериб, иягим шақиллайдиган бўлди. Шунча дори-дармон билан тузала қолмаганим мени таажжубга соларди. Ойим бир қушноч кампирни чақиртириб, алланималар қилдирди. Бир-икки кун ўзимни яхши ҳис қилдим. Аммо ўшандан буён ҳароратим кўтарилиб кетадиган бўлди. Азбаройи, бунақа нарсаларга ишонмаганим учунми, билмадим, ирим-сиримлар сира иш бермайди, деб ўйлардим. Тағин ҳам билмадим, бандаси ожиз экан. Менга нима бўлаётганига ўзим ҳам тушунмаяпман. Ўша кампир келиб,  иссиқ-совуқ қилдию, иситмам тушмай қолди. Ишонмасангиз ҳам, бундай кишилардан эҳтиёт бўлган маъқул экан…

… 45-56 абоненти