Ўзбекистонда ​​сенатор, вазир ва ҳокимлар қанча маош олади?

0

Молия вазирлиги «Gazeta.uz» нашрига давлат хизматчилари ойлик маошлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этибди.

Бу ҳақда Хушнудбек Худойбердиев маълум қилди.

Унга кўра, раҳбар лавозимлар учун қуйидаги оклад бўйича иш ҳақи белгиланган:

Депутат ва сенатор – 1 млн 560 минг 413 сўм

Вилоят ҳокими – 1 млн 899 минг 783 сўм

Туман (шаҳар) ҳокими – 1 млн 643 минг 329 сўм

Бош вазир ўринбосари – 2 млн 75 минг 955 сўм

Вазир – 1 млн 727 минг 665 сўм

Қўмита раиси ёки агентлик директори – 1 млн 643 минг 329 сўм

Эслатма: бу фақат оклад бўйича иш ҳақи холос. Бу миқдорга қўшимча равишда бюджет ҳисобидан 115% гача устама берилиши мумкин. Масалан, депутатга 115% қўшимча устама берилса, унинг иш ҳақи 3 млн 354 минг 887 сўм бўлади.

Шунингдек, юқоридаги иш ҳақилари бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига яна ортиши мумкин.

Ҳа, айтганча, бу кўрсатилган миқдорларда солиқлар ҳисобга олинмаган. Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар чегириб ташланса, қўлга тегадиган иш ҳақлари миқдори янада камаяди.