Тошкентда ҳайдовчи йўл ҳақини тўлолмаган пенсионерни автобусдан ҳайдаб чиқарди (+Видео)

0

Тошкент шаҳрида автобус ҳайдовчиси йўл ҳақи уйда қолган пенсионер аёлни қўпол равишда автобусдан ҳайдади. Йўловчилардан бири аёл учун йўл ҳақини тўламоқчи бўлди, аммо фойдаси бўлмади.

Бу ҳолат бўйича чўнтаги бўш бечора аёлни тушириб, автобуси анча бўшаб қолган ҳайдовчига нисбатан мутасадди органлар тегишли чораларни кўришади деган умиддамиз. Чунки бу видеони кўрган одам борки, шофёрдан ғазабланяпти.