Таниқли адабиётшунос, фольклоршунос, филология фанлари номзоди Омонулла Мадаев 2 март куни 77 ёшида вафот этди…

0

 

Омонулла Мадаев 1942 йил 20 май куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1964 йили Тошкент Давлат университетининг филология факультетини якунлаган. 1982 йилдан ўзи тамомлаган университетнинг ўзбек мумтоз адабиёти кафедрасида фаолият юритган. Маълум вақт университетнинг журналистика факультети декани лавозимида ишлади. 2015 йилга қадар «ўзбек адабиёти тарихи» фанидан худди шу журналистика факультети талабаларига дарс берган.

Омонулла Мадаев адабиёт ва педагогика соҳасида кўплаб илмий ишлар муаллифи ҳисобланади. «Халқ таълими аълочиси» унвони, «Дўстлик» ордени билан тақдирланган. Омонулла Мадаевнинг шогирдлари, жумладан, биз ҳам устозни жуда қаттиққўл ва шу билан бирга ўта меҳрибон, эътиборли, талабчан муаллим сифатида қадрлаймиз.

Биз шогирдлари устозимизни Оллоҳ раҳматига олишини, жойи жаннатда бўлиши, қоронғи қабри нурларга тўлишини тилаб, яқинларига ўз ҳамдардлигимизни изҳор этамиз.