Февраль ойида нархлар 1,6 фоизга ошган!

0

Ўзбекистон Респбликаси Давлат Статистика Қўмитасининг маълумотларига кўра, 2019 йилнинг февраль ойида мамлакат истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1,6 фоизга ошди.

Ой давомида маҳсулотлар нархи 1,8 фоизга, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 2,0 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,5 фоизга ошди. Хизмат нархи эса 0,8 фоизга қимматлашди.

Маълумот учун: 2018 йилнинг февраль ойида маҳсулотлар нархлари 1,2 фоиз, хизматлар 0,7 фоизга ошган. Озиқ-овқат маҳсулотлари 1,1 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари эса 1,3 фоизга қимматлашган.