Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 6 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

6 март куни сизни омад кутиб туради. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ёрқин лаҳзалар ҳамроҳингиз бўлиши кутилмоқда. Меҳнат таътилига чиқишингизга ҳали вақт бор. Шунинг учун астойдил енг шимариб ишга киришаверинг. Муҳаббатда иллюзияга ён берманг. У муваффақиятсизликка олиб келади. Молиявий масалада эса омад сиздан бугунча юз ўгирмоқчи. Заҳирадаги пуллардан фойдаланиб туришингизга тўғри келади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Яқин ўтмишда тузган режаларни ҳақиқатга айлантириш пайти етди. Уларсиз бугун муваффақиятдан умид қилишга ҳаққингиз ҳам йўқ. Шахсий ҳаётда ҳаммаси рисоладагидек туюлиши мумкин. Аммо яхшилаб назар ташласангиз, жуфтингиз билан муносабатлар таранг тортилганига гувоҳ бўласиз. Очиқчасига гаплашиб олишингиз керакка ўхшайди. Кечқурун қариндошларингиздан бири моддий аҳволингиз яхшиланишида кўмак беради.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

6 мартда юзага келадиган чигал вазиятлар ҳаёт йўлингизда ўзгариш ясашга мажбур этиши мумкин. Ишларни бажариш масаласида ҳам ёлғизсиз. Мустақил ҳаракатланишингизга тўғри келади. Оилангизда ҳам муаммолар қалашиб ётибди. Афсуски, уларни бартараф этишда ҳам ҳеч ким ёрдамга келмайди. Яна ўзингиз жон олиб жон беришингиз керак. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, енгил тортасиз. Саломатликни асранг. Асабларни эҳтиёт қилинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун сизда тоғни урсангиз толқон қилар даражадаги имкониятлар бор. Улар дунёга, ҳаётга реал боқишингизда ҳам ёрдам беради. Айримлар кун давомида фавқулодда яшаш ёки иш жойини ўзгартириши мумкин. Фақат заиф жиҳатларингизни атрофдагиларга кўрсатмаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз кечқурун сизга кутилмаган совға тайёрлаб қўяди. Бу сизга бир олам ёқимли эмоцияларни ҳадя этади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

6 март куни атрофингизда содир бўлаётган ҳодисалардан кўнглингиз тўлмаслиги кузатилади. Ҳатто, энг ёқимли лаҳзаларни кўриб ҳам барибир хафақонлик гирдобида қолиб кетасиз. Молиявий муаммоларни бартараф этишда фақат ўзингизга ишонинг. Бу ишда ҳатто яқин қариндошлар ҳам кўмаклаша олмайди. Ошқозонингизни эҳтиёт қилинг. Ёғли ва шўр таомлар истеъмолидан тийилинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Башарти айрим воқеа-ҳодисалар кайфиятингизни бир пул қилмаса, умуман кунингиз қувончли ўтиши кутилмоқда. Ишга ва ҳаётга реал кўз билан боқинг. Бажаришнинг имкони йўқ ишларга қўл урманг. Иш жойингизда вазият ўзгариши мумкин. Бу сизнинг фойдангизга. Одамлар билан мулоқотда, ҳаётдан кўнгил тўлган ҳолда яшашда жиддий тўсиқ вазифасини ўтовчи амаллардан, вазиятлар ва муҳитдан воз кечинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, муолажалар олиш ҳақида ўйлаб кўринг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

6 мартда ҳар бир ҳаракатингиз ва гапирадиган гапингизни назоратда ушланг. Мабодо бировни билиб-билмай ранжитиб қўйсангиз, дарҳол кечирим сўрашингиз тавсия этилади. Бугун эмоция масаласи сиз учун оғир келадиган бўлиб турибди. Шу сабабли ўзгалар билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг. Молиявий муаммоларингиз куннинг иккинчи ярмида албатта ижобий ҳал бўлади. Кечқурун баъзи дўстларимиз хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун бошқаларнинг камчилик, нуқсонларини қидиришдан ўзингизни тийишингиз талаб этилади. Сиз ҳам идеал эмассиз. Шунинг учун бу масалада ўзингизни рисоладагидек тутинг. Шунда ишхонадаги ишлар ҳам бароридан кела бошлайди. Молиявий масалада бугун сизга муҳаббат ёрдамга келади. Бу қандай содир бўлиши ёлғиз худога аён. Шу ҳодиса содир бўлганда кўрасиз-да. Сафарга отланиш масаласини бошқа кунга қолдиринг. Бугунги сафар оқибатида жароҳат олишингиз хавфи бор.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

6 мартда нимаики ишга қўл урманг, яқин дўстларингиз ёрдам беради. Молиявий муаммоларингиз ҳам улар назаридан қочиб қутула олмайди. Шахсий ҳаётингизда фақат сокинлик ҳукм суради деб бўлмайди. Муаммолар етарли. Лекин чидашга мажбурсиз. Оилали бўлсангиз, жуфтингиздан ҳадеганда айб қидиравермаслигингиз лозим. Бориб-бориб аслида ўзингиз айбдор бўлиб чиқишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун спорт билан шуғулланиш кайфиятингизни кўтаради.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Бугун кимга нима ваъда қилсангиз, албатта ваъдангиз устидан чиқишингиз керак бўлади. Айниқса, бу ваъдалар болалар ёки қариндошларга берилса, албатта ижро талаб қилинади. Иш билан боғлиқ янги лойиҳаларни бир четга суриб туринг ва ҳамкасблар билан жанжаллар келиб чиқишининг олдини олинг. Саломатлигингиз кечки пайт ёмонлаша бошлаши кутилади. Дарҳол врач кўригига боринг. Баъзиларни сурункали хасталик безовта қила бошлаши мумкин.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

6 март куни ташқи кўринишингизга эътибор қаратиш, саломатлик ҳақида қайғуриш муваффақиятли кечади. Қиз-жувонлар косметолог қабулига бориб келишлари, саломатлик учун фойдаси тегадиган уқалаш муолажаларини олишлари тавсия қилинади. Бугун шўр, аччиқ таомлар истеъмолидан тийилинг. Газли ичимликларнинг яқинига йўламанг. Кечқурун айримлар сафарга отланиши мумкин. Сафарингиз муваффақиятли кечади. Омадингизни берсин!

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Қарама-қарши жинс вакил ёки вакилалари билан муносабатларда фаол ва ташаббускор бўлинг. Бу оила қурмаганларга ҳаётни йўлга қўйиб олишда жуда асқотади. Оилалилар эса жуфти билан мулоқотда тилига эҳтиёт бўлишлари керак. Агрессивликдан эҳтиёт бўлинг. Унинг етовида жуфтингизни қаттиқ ранжитиб қўйишингиз ҳеч гап эмас.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади