КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

«ҚАСАМ»

 

Мен шифокор Босволди Отвордиевич оқ халатимнинг қора, қизил, яшил… Ва… яна бошқа рангдаги доғларига умуман эътибор қилмасликка, беморларимни кўзга илмасликка, уларга психологик таъсир ўтказиш доирасида шарақламасдан, антишармандаомуз кулмасликка, заведиший бемордан пора олганини билмасликка, сабабини сўрмасликка, умуман бу воқеани кўрмасликка, бемор ҳамиша тетик ва бардам бўлиши учун қиш кунларида совқоттиришга, тезроқ бўшашиб ухлаб қолиши, бошимни қотириб асабимни аналгинга айлантирмаслиги учун ёзнинг жазирамасида бир-биридан қуёш тиғи тушар палаталарда ёттиришга, халатдошларимнинг «тирикчилик» қилишларида ёрдамлашишга, беморни ўз айбим билан ўлдириб қўйсам, яқинлари билан биргаликда «отам»лашишга, баннисамнинг шаънини қамишдан бел бойлаб ҳимоя этишга, ишдам ҳайдалган тақдиримда ҳам яна ўша беморлар ётган палаталар тарафга ҳамма қараб турган бўлсаям, тупуриб-тупуриб, кейин кетишга қасам ичаман…

Ҳормасбой ТОЛМАСБОЕВ