Фуқаро авиацияси агентлигига директор тайинланди

0

Ҳукумат қарори билан Толиб Эгамбердиевич Улжаев Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг директори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Т. Улжаев шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.