Японлар дўкон ўғрисини ҳали ўғирлик содир этмай туриб таний оладиган сунъий интеллект яратишди…

0

 

Бу дастурни Япония олимлари «VaakEye» деб номлашди. Бу аслида алоҳида сунъий интеллект ҳисобланади. Унинг вазифаси савдо марказлари, супермаркетлар, гипермаркетларда ўғирлик содир этиши мумкин бўлган ўғрининг кимлигини кузатув камералари орқали аниқлаб, сотувчи ёки дўконлар эгаларига шу ҳақда хабар беришдан иборат. Демак, алоҳида шахснинг аслида ўғри экани, нияти ёмонлиги аниқлангач, мутасаддилар уни дўкондан ҳайдаб чиқаришади. Тўғри, ҳали ўғирлик содир этмаган одамни жиноий жавобгарликка тортиб бўлмайди. Шунга яраша дўкондорлар навбатдаги кўнгилсизликнинг олдини олишади.

Сунъий интеллект тест синовлари давомида Токио савдо марказларида етти нафар ўғрини олдиндан аниқлаб, моддий йўқотишлар, кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олишга улгурди.

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here