ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

1. Дунёдаги энг кучли кампир сифатида доғистонлик 76 ёшли Сакинат Ханапиева тан олинган. У қўллари билан 50 миллиметрли темирни букиб, минг саҳифалик қалинликка эга китобни иккига бўлиб ташлай олади.

2. Энг ёш бувижон сифатида руминиялик 23 ёшли лўли Рифка Станескунинг номи эътироф этилади. Ҳозирда унинг икки набираси бор. Рифканинг номи Гиннес рекордлар китобига киритилган.

3. Дунёдаги энг жажжи шаҳар Ватикандир. Бу шаҳарда атиги 842 киши яшайди.

4. Каламуш сувда аъло даражада суза олади. У денгизда 40 километргача тўхтовсиз сузиб бора билади. Сув остида эса 24 дан 72 соатгача тура олиши аллақачон амалда исботланган. Бундан ташқари, каламушлар ер остига кўмилган портловчи қурилмаларни ҳид билиш қобилияти ёрдамида осонгина топади. Ҳид сездими, тамом, худди ўша жойни ковлашга тушади.

5. Одам умри давомида қўл бармоқларини 25 миллион марта букиб тўғрилайди.

6. Биз қанча тез нафас олсак, шунча тез очиқамиз. Чунки тез-тез нафас олганда ошқозон шарбати ишлаб чиқариши ҳамда моддалар алмашинуви жараёни ҳам тезлашади.

7. Қачонлардир қадимда ўзга давлатлар тарафидан босиб олинган халқлар ўлпон ўрнида қалампир беришган. Масалан, 5- асрда вестготлар қироли Аларих I ва гуннлар ҳукмдори Аттила Рим раҳбарларидан бир тоннадан зиёд қалампир талаб қилишган. Шу талабни бажарсагина, Рим босиб олинмаслигига кафолат беришган.

8. Помидор таркибида серотонин моддаси, бошқачароқ айтганда, «Бахт гормонлари» кўпчиликни ташкил этиши сабабли у ҳатто ҳаво айниган чоғларда ҳам еган одамнинг кайфиятини кўтаришга қодир. Шунинг учун ҳам дунёдаги 80 фоиз одам помидорни севиб истеъмол қилади.

9. Бурга ҳеч кимни аяб ўтирмайди. Буни барча билади. Қарангки, у подшоларни ҳам сира тап тортмай чақа оларкан. Ўз даврида Франция қироли Людовик XIV саройида бурга овловчи лавозимини ўйлаб топган. Бу лавозимдаги шахснинг асосий вазифаси қиролга бурга зотини яқинлаштирмасликдан иборат бўлган.

10. Энг хавфли шаҳар Гондурасдаги Сан-Педро-Сула ҳисобланади. Бу шаҳарда кунига камида учта қотиллик жинояти содир этилади. Бунга шаҳар бўйлаб наркотиклар ҳамда қурол олди-сотдисининг эркин йўлга қўйилгани бўлса ажаб эмас.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади