ЖУМБОҚ: «УЙИМДАГИ ЁВУЗ РУҲЛАР…» (ёхуд ҳеч қачон ечими топилмайдиган жумбоқ)

0

 

Бу воқеа ҳақиқатан ҳануз жумбоқлигича қолмоқда. Воқеани фожиа деб атасак ҳам тўғрироқ бўларди. Чунки ғайриоддий ҳолат қотиллик билан боғлиқ эди…

Хуллас, 1974 йили англиялик 23 ёшли Рональд Дефо ота-онаси, тўрт акаси ва бир нафар синглисини кечаси, улар маст уйқудалик пайтида отиб ўлдирди.

Кейинчалик суриштиришганда, Дефо айтдики, шундай қотиллик жиноятини содир этишга уни нариги дунёдан келган ёвуз руҳлар ундабди. Ундабгина қолмай, буйруқ беришибди. Врачлар текшириб кўришганда эса, Дефо ақлан заиф эмаслиги маълум бўлди.

Орадан бир йил ўтиб бу хосиятсиз уйга Лутц фамилияли эр-хотин уч боласи билан кўчиб келди. Орадан бир ой вақт ўтгач, уй ичкарисида тушуниб бўлмайдиган, ғайриоддий ҳодисалар содир бўла бошлади. Руҳонийлар, медиумлар таклиф этилди. Улар бараварига уй ичкарисига нариги дунёдан келган ёвуз руҳлар жойлашиб олганини айтишди. Орадан яна бир ой ўтиб бу оила аъзолари ҳам сирли ўлим топди.

Ачинарлиси, орадан шунча йил ўтган бўлишига қарамай, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари уларнинг ўлими сабабларини аниқлай олишмаяпти.