Москвадаги иккита бозорда Ўзбекистон ва Тожикистондан келган ўнлаб мигрантлар қўлга олинди

0

Москва полицияси махсус кучлари ва миграция хизмати «Садовод» бозори ҳамда «Москва» савдо марказида кенг кўламли рейд ўтказди.

Хабарларга кўра, «бир неча ўнлаб мигрантлар ушланди, улар мамлакатда бўлиш тартибига риоя қилингани, шунингдек, бир қатор жиноятларга алоқадорлик бўйича текширилмоқда».

Россия агентликларининг маълумотларига кўра, 11 март куни эрталаб тахминан соат 5:00лар атрофида полиция ва миграция хизмати вакиллари ичида бўлган юзга яқин автобус бозорларга келган. Полиция бозорни ўраб олган ва унга одамларни киритмаган.

«Ахбор» тожик агентлиги хабарига кўра, полиция рейдининг асосий мақсади катта миқдорда пул ювишда гумонланаётган бозор раҳбарларини қўлга олиш эди.

Полиция ва миграция хизмати ходимлари, бозор раҳбарларидан ташқари, оддий мигрантларни ҳам қўлга олишган.

Баъзи ОАВ хабарига кўра, бу рейдлар 8 март куни Москванинг Марьино туманида меҳнат мигрантлари ўртасида рўй берган оммавий тартибсизликлардан кейин ўтказилди. Оммавий муштлашувлар вақтида ўқотар қуролдан уч киши яраланди.

Бундан олдин, Москвада ўзбекистонлик икки мигрант полициячилар томонидан калтаклангани хабар қилинганди

 

kun.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here