Австралиялик эркак тасодифан юз қисмини арра билан арралаб қўйди ва ўзи мустақил касалхонага бора олди…(Асаби бўшлар қарамасин)

0

 

Австралияда яшовчи 68 ёшли Билл Синглтон (Bill Singleton) шахсий автомобилида ўрмонга ўтин йиғиш учун борганди. Бунинг учун бири катта, иккинчиси кичик бензинга ишлайдиган арра олди. Ўрмонга етгач, дарахт кесиш учун арранинг каттасидан фойдаланишга қарор қилди. Ўтинни арралай бошлаганда, арра дафъатан сакраб кетди-ю, Билл Синглтоннинг юз қимини чап кўзига қадар арралаб ташлади. У қонни тўхтатиш илинжида дастрўмолчасини жароҳат устига босганча «Тез ёрдам»га қўнғироқ қила бошлади. Лекин улана олмади. Буёқда қон оқишда давом этарди. Бир маҳал ҳушидан кетиб қолди. Орадан қанча вақт ўтди, билмайди. Ўзига келгач, судрала-судрала машинасига етиб олди ва касалхонага жўнади. Шу аҳволда 32 километр йўл босиб, ниҳоят касалхонагача етди. У ерда жарроҳлар бригадаси зудлик билан жарроҳлик амалиёти ташкил этиб, эркакнинг йиртилиб кетган жойларини тикиб қўйишди. Арранинг заҳри тил қисмидаги асаб толаларини ҳам жабрлаган экан. Билл Синглтон то қайтадан гапиришни ўргангунча бир неча ҳафта ўтиб кетди. Ниҳоят тузалиб қадрдон уйига қайтди.

Ҳозир Синглтон яна ўрмонга бориб ўтин йиғишда давом этяпти. Фақат бензинга ишлайдиган аррадан фойдаланишни йиғиштирган.

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here