БАҲОРНИНГ НАФИС ЛАҲЗАСИ…

0

 

 

ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР

 

БАҲОР АЙЁМИ

 

Баҳор айёмидур доғи, йигитликнинг авонидур,
Кетур соқий, шароби нобким ишрат замонидур.

 

Гаҳи саҳро узори лола шаклидин эрур гулгун,
Гаҳи саҳни чаман гул чеҳрасидин арғувонийдур.

 

Яна саҳни чаман бўлди мунаққаш ранги гуллардин,
Магарким сунънинг наққошиға ранг имтиҳонидур.

 

Юзунг, эй гул, ҳаётим гулшанининг тоза гулзори,
Қадинг, эй гул, ҳаётим боғининг сарви равонидур.

 

На ерда бўлсанг, эй гул, андадур чун жони Бобурнинг,
Ғарибингга тараҳҳум айлагилким, анда жонидур.