Эронлик адвокат ҳижобни танқид қилгани учун 10 йилга қамалиб кетди…

0

 

Эронлик адвокат Насрин Сотуде аёлларнинг ҳижобда юриши ва ўлим жазосига қарши чиқишлари учун суд тарафидан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Судья бундан ташқари аёлга 148 талик қамчи жазосини ҳам белгилади.

Насрин Сотуде азалдан ҳукумат раҳбарлари сиёсатига қарши чиқиш қилиб келган. Масалан, 2018 йил июлида 55 ёшли бу аёл жосусликда айбланиб, 5 йилга қамалган. Бунга қадар давлат сиёсатига қарши тарғибот-ташвиқот учун уч йил ўтириб чиққан. 2012 йили унга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда кўрсатган хизматлари учун Сахаров мукофотини тақдим этишган.