“МЕН ЎЛАЙИН, СЕН ЯША, ҚИЗИМ!!!

0

 

Хитойлик эркак 2014 йилдан бери ўпка саратонидан азоб чекарди. 2015 йили талаба қизи 21 ёшли Сунь Ин лимфа саратонига йўлиқди. Аммо оилада икки беморни баравар даволатишга маблағ йўқ эди. Шунинг учун ота ўйлаб кўрди-да, навбатдаги муолажалардан воз кечди. Шундай қилиб, отага кетадиган пулларни талаба қизининг муолажалари учун сарфлай бошлашди. Отаси эса 2015 йил декабрида оламдан ўтди.

Сунь Ин 2015-2018 йиллар оралиғида 30 та кимёвий терапия, 20 курс радиотерапия муолажаларини олди. Бир неча марта жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Ажабланарлиси, қиз ўзи ўқийдиган олий ўқув юртидаги гуруҳдошлар ва муаллимларга касаллигини сездирмас экан. Муолажаларни ҳам дам олиш кунларига мўлжаллаб қабул қиларкан. Аммо сўнгги пайтларда у буткул ётиб қолди. Сочлари тўкилиб кетди. Иситмаси 40 даражадан тушмади. Шу кўйи беш ой тўшакка михланиб қолди. Шундан кейингина олий ўқув даргоҳидаги талабалар ва муаллимлар Сунь хасталигидан хабар топишди ва ўзаро келишган ҳолда 100 минг юан пул йиғиб, қизнинг даволаниши учун ҳадя этишди.

 

 

 

 

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here