Террорчилар курд отрядлари таъқибидан қочиш учун аёл кийимини кийишди…

0

 

Сўнгги хабарларда айтилишича, Суриянинг Ефрат водийсида жойлашган Багуз шаҳри яқинида дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳи аъзолари курдлардан иборат отряд ҳужумидан қочиш учун аёл кийимини кийиб, юзларини ҳам турли бўёқлар билан бўяган ҳолда йўлга чиқишганди. Аммо бу ёвуз ниятли жангариларни Оллоҳ қўллаб-қувватламади. Улар қўлга тушди.

Ҳозирги кунда Багуздаги қолган-қутган террорчиларни курдлар отряди ва Сурия ҳукумат армияси сиқувга олган. Жангариларнинг аксарияти қуролларини ташлаб таслим бўлган. Таслим бўлганларнинг сони уч минг кишидан ошиб кетган. Аммо бир қисми ҳануз қаршилик кўрсатишда давом этмоқда.